Убайдий ғазалига мухаммас Нурмуҳаммад Андалиб Қайси гулшаннинг қадингдек сарву хуш рафтори бор? Қайси гулнинг ул юзингдек оташин рухсори бор? Қайси дилбарнинг санингдек лаъли шаккар бори бор? Шукрким, маҳзун кўнгулнинг сен киби дилдори бор? Не ғами бор ул кишинингким сенингдек ёри бор? Лабларинг шавқида себу нок тердим олғали, Истаюб бодому тарбоғ ичра бордим олғали, Боғбона олма келтур деб буюрдим олғали, Нори борин билмадим, шафтолу сўрдим олғали, Дедию: шафтолудин йўқтур насибанг, нори бор. Оҳким, ҳижрон балоси тоқатимни қилди тоқ, Ўтлуғ афғоним билан бўлди мунаввар нуҳ равоқ, Жону жисмимни ёқиб, кул қилди шиддатлиғ фироқ, Тушгали бошим неча айём ул гулдин йироқ, Ғунча янглиғ кўнглум атрофида юз минг хори бор. Кўзларингдек боғ аро наргис кўзи шаҳло дегул, Сарв озоду санавбар қоматингга бўлди қул, Оразингға оғзин очиб ғунча, ҳайрон қолди гул, Қайси бир яхшилигин мендин сўрарсан, эй кўнгул, Хўблуқ асбобида ҳар неки дерсен — бори бор. Ул парилар подшоҳи маснад узра ўлтуруб, Базм тузмиш, май ичиб, жоми мурасса’ тўлдуруб, Хизматида Андалибосо турубдур телмуруб, Бош қўюбдур остониға Убайдий, қул бўлуб, Бандадур онга, вале юз салтанатдин ори бор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Убайдий_г%E2%80%99azaliga_мухаммас. Downloaded from uzbekai.com.