Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Огаҳий) Огаҳий Фалакким яхшилар базмида қадримни баланд этмас, Дами йўқким ямонлар мажмаида мустаманд этмас, Бу ҳасратдин кўзим ашки йўлин бир лаҳза банд этмас, Мани ман истаган ўз суҳбатида аржуманд этмас, Мани истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас. Фиғонким даҳру дун ичра рафиқи топмадим огаҳ, Қаён борсам бўлурлар ғулвашлар ҳамдаму ҳамраҳ, Тиларлар баҳра мандин, мен тилаб топман биридин, ваҳ, На баҳра,топғоман ондинки мандин истагай баҳра, Ўзи ҳам баҳраманд ўлмас,мани ҳам баҳраманд этмас. Кўзи заҳри эса ҳар нечаким мойил мамотимға, Лаби шаҳди эди роғиб ўлимдин ҳам нажотимға, Бу дам восил иймон ул қотили Исо сифотимға, Нетой ҳуру пари базминки қатлим ё ҳаётимға, Аён ул заҳр чашм айлаб ниҳон бу нўш ханд этмас. Чиқо олмай кўнгул ҳайрондур усру шому фурқатдин, Тўкар ашкини кўз ҳам интизори субҳ васлатдин, Иложи бўлмаса ул маҳваши хуршид талъатдин, Керакмас ой ила кун шакликим ҳусну малоҳатдин, Ичим ул чок-чок этмас,таним бу банд-банд этмас. Бугун чобаклар ичра йўқ эди ул шаҳсуворимким, Бирини қилмади манзур чашми ашкборимким, Ғубор осо нетонг гар қолмаса сабру қароримким, Керак ўз чобаку қотилвашу мажнун шиоримким, Бузуқ кўнглимдин ўзга ерда жавлон саманд этмас. Савод зулфини кўргач юмар Огаҳий тун деб кўз, Юзиға нозир ўлғоч ҳам тутар қўл бирла кун деб кўз, Кўнгул, ҳайратға қолма кўрмас они не учун кўз, Ул ой ўтлуғ юзин очса Навоий тегмасун деб кўз, Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра писанд этмас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%99azaliga_мухаммас_%28Ogahiy%29. Downloaded from uzbekai.com.