Бир бўса бер Огаҳий Эй юзинг шавқи танимдин олди жон, бир бўса бер, Вай лабинг завқи ичимни қилди қон, бир бўса бер. Тобакай қаҳринг била ноком ўйлаким гоҳ-гоҳи, Тил учидин лутф этиб очиб даҳон, бир бўса бер. Хасталарға нўши лаълингдур раво бахш абад, То топой ман ҳам ҳаёти жовидон бир бўса бер. Гар тани беморима бермак тиларсан ноза жон, Жон киби кўксим аро айлаб макон, бир бўса бер. Бўсаи лаълинг наботиға гар истарсан баҳо, Мандин олиб ҳосил-у, жон-у жаҳон, бир бўса бер. Йўқса изҳор айлабон меҳру-мурувват расмини, Ман ғариби бедилингга ройиғон бир бўса бер. Лаҳза-лаҳза тўтийи таъбимни гўё истаса, Шаккаристони лабингдин ҳар замон бир бўса бер. Ошкоро бўса бермакдин агар шарм айласанг, Хилват ичра келиб, элдин ниҳон бир бўса бер. Огаҳий пиру заиф ўлмиш чекиб ишқинг юкин, Истасанг они қари-ю, навжувон, бир бўса бер. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бир_бо%27sa_бер. Downloaded from uzbekai.com.