Бизки букун жаҳон аро кишвари фақр шоҳимиз... Огаҳий Бизки букун жаҳон аро кишвари фақр шоҳимиз, Бошимиз узра оҳимиз шуъласидур кулоҳимиз. Қасри рафимиз бузуқ кулбайи кўҳнамиз бўлуб, Гўшайи ажз-у масканат туфроғи тахт-у жоҳимиз. Маркаб ғам самандимиз, доми алам камандимиз, Нолайи зор туғимиз, хайли бало сипоҳимиз. Лашкари кибр-у нахват-у нафс ила тузгали масоф, Ғамкадамиз фазосидур арсайи размгоҳимиз. Ким бўла олғуси тараф бизгаки, ашк-у оҳдин Тутти ер-у сипеҳрни шавкат-у дастгоҳимиз. Мартабайи уружимиз ажз ила ўйла тутти авж Ким, бўла олмағай ети чарх ғубори роҳимиз. Ҳимматимиз баланд эрур ўйлаки, ҳеч тушмагай, Даҳр дани арусининг жилвасиға нигоҳимиз. Олами фақр базмида жоми сабуҳи ичкали, Субҳи сафидимиз эрур бизга шаби сиёҳимиз. Шоҳиди маънийи вафо ишқини даъви эткали, Чеҳрайи зард-у, қадди хам келди ики гувоҳимиз. Бизни бу даҳр боғининг ишрати орзусидин, Шукрки, фориг айлемиш марҳамати илоҳимиз. Огаҳий, бўлса тонг эмас фақр эли гар мутеимиз, Бизки букун жаҳон аро кишвари фақр шоҳимиз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бизки_букун_жаҳон_аро_кишвари_фақр_шоҳимиз.... Downloaded from uzbekai.com.