Бўлмаса бўлмасун, нетай Огаҳий Ашкима гар канора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай, Оҳима ҳеч шумора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай. Ҳардам улусға лутф ила боқғуси қаҳр ила, вале Ман сори бир назора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай. Ишқ эли кўнгли дардиға чора қилур,вале менинг Дарди дилимга чора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай. Ҳажрида заъфим ўйлаким, оҳи ҳазиним ўтиға, Шуъла била шарора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай. Жон лабидин чу бермади жисмима,ваҳки қошидин Қатлима бир ишора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай. Кўйига борсам этгуси васлиға ваъда, ул доғи Бўлғуси бора-бора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай. Толейи равшан ўзганинг лутфи қуёши нуридин, Мен киби бахти қора йўқ, бўлмаса бўлмасун,нетай. Бўлди ситораси исиқ' хулқға меҳр ёр карам, Манда исиғ ситора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай. Дедим ўлубтур Огаҳий ашки канорасиз, деди: Ашкима гар канора йўқ, бўлмаса бўлмасун,нетай. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бо%27lmasa_бо%27lmasun%2C_нетай. Downloaded from uzbekai.com.