Манга зулм айлаб ул қотил аён оҳиста-оҳиста... Огаҳий Манга зулм айлаб ул қотил аён оҳиста-оҳиста, Чекиб тиғини айлар қасди жон оҳиста-оҳиста. Жафоси зўридин икки кўзимдан оқди дарёлар — Ки, қолғой остида онинг жаҳон оҳиста-оҳиста. Улусга айлаган зулмин кўриб ондин ҳазар қилмай, Келиб чекдим жафосин ман ёмон оҳиста-оҳиста. Бўлур ҳажрида зиндон гар манинг манзилгаҳим бўлса, Гулистон балки гулзори жунон оҳиста-оҳиста. Тўла буржом тут лутф айлаб,эй соқийки, бу ғамдин Қутулғойман ичиб ман нотавон оҳиста-оҳиста. Вафо йўқ даҳр боғининг гулига берма кўнглунгни, Бугун тонгда кетар, эй боғбон, оҳиста-оҳиста. Эмас гардунда раъд овозиким ҳижрон туни ичра, Эрур ул Огаҳий чеккан фиғон оҳиста-оҳиста. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Манга_зулм_айлаб_ул_қотил_аён_оҳиста-оҳиста.... Downloaded from uzbekai.com.