Огоҳнома Огаҳий Шаҳаншаҳлиқ ўлсун муборак санго, Мададкор Тангри таборак санго. Замирингни сабр айлабон шод тут, Бори кулфат-у ғамдин озод тут. Ато сўгидин бўлма андуҳгин, Кўнгулни бу ғам бирла қилма ҳазин. Агарчи бу ғам асри душвордур, Вале чеккали банда ночордур. Эшит бу ҳазин бандадин маърифат Ки, дегум неча манфаатлик нукат. Ки, то қилди мавжуд оламни ҳақ, Яратди бари хайли одамни ҳақ. Аларға қилиб ер юзини макон, Неча нав’ неъматлар этди аён. Жаҳон ичра халқ айлади шоҳлар, Қави қудрат-у соҳиби жоҳлар. Қилиб баъзи лутф-у карам ошкор, Вале баъзи зулм-у ситам ихтиёр. Етиб баъзидин элга роҳат басе, Вале баъзидин ранж-у меҳнат басе. Бўлуб баъзи таҳсини раҳматға тўш, Вале баъзи нафрин-у лаънатға тўш. Қилиб салтанат барча ўз комича, Суруб ҳукмини кўнгли оромича. Агар яхши эрди ва гар худ ямон, Ер остида бўлди бориси ниҳон. На қолди аларнинг баридин асар, На бўлди бирининг ишидин хабар. Бариси кўруб чархи дундин ситам, Адам сори ночор қўйди қадам. Будур, дойимо чархи золим иши Ки, зулмидин асло қутулмас киши. Қани ул салотини олиймакон Ки, ер юзига эрдилар ҳукмрон? ...Қани каъбайи қиблагоҳинг санинг Ки, эрди шафиқ-у паноҳинг санинг? Олур чоғи илкига тийғ-у табар, Эди ожиз ўтрусида шери нар. Ани ҳам қилиб ожиз-у нотавон, Адам кишвари сори қилди равон. Киши шоҳ бўлсун ва ёхуд гадо, Қутулмоқ фалак зулмидин йўқ анго Юзида йўқ асло ҳаёдин асар, Кўзида йўқ асло вафодин хабар. Ҳаёсиздин асло вафо истама, Вафосиздин асло ҳаё истама. ...Бугун, подшоҳо, санга салтанат Берибдур Худо кўргузуб марҳамат. Агарчи бу иш бас оғир юкдурур, Ғаму меҳнати неча турлукдурур. Ўзунгни бу юк чеккали чоғлағил, Камар белга ҳиммат била боғлағил. Бу ишда ўзинг солма, мардона бўл, Жалодатшиор-у далерона бўл. Бу ишнинг камолиға толиб эсанг, Анинг боиси не экандур, десанг. Дегай бир-бир они ошуфтаҳол, Топар салтанат неча ишдин камол. Ки, ҳиммат биридур, шижоат бири, Адолат биридур, сиёсат бири. Жалодат бири, бири ғайратдудур, Саховат бири, бири иффатдудур. Бири ҳилм келди, бириси ҳаё, Бири ваъдаға айламаклик вафо. Футувват бири, соф ният бири, Мурувват бирий-у ҳамият бири. Бири шар’ ҳукмига бермак ривож, Бири куфр дардига қилмоқ илож. Биридур вуқуф ўғрилар ҳолидин, Алар илкиин кесмак эл молидин. Бири келди бўлмоқ раиятнавоз, Масокин-у мазлумға чорасоз. Бири тарбият бирла қилмоқ азим Аларники, дур некхоҳи қадим. Бириси сипаҳ кўнглин олмоқдурур, Карам доми бўйниға солмоқдурур, Булардин етар салтанатға низом, Буларсиз ул иш топмас асло тамом. ...Бу сўзларниким, ман баён айладим, Неча байт бирла аён айладим. Буларга қаю шаҳки қилса амал, Анинг мулкига етмас асло халал. ...Шаҳо, олам ичра бугун шоҳсен, Бурундин бу сўзларга огоҳсен. Умидим будурким, амал қилғасен, Амал айламакда жадал қилғасен. Кўруб базли лутфинг ҳавоси авом Ҳама бўлсун осудаю шодком. Алар ичра ушбу фақир Огаҳинг, Демай Огаҳингким, ғубори раҳинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Огоҳнома. Downloaded from uzbekai.com.