Раҳм эт Огаҳий Ишқинг ғамида дийдайи гирёнима раҳм эт, Ҳажринг тунида нолайи афғонима раҳм эт. Жавринг чекибон жони ҳазин чиққоли етди, Эй жону жаҳон, жонинг учун жонима раҳм эт. Торожи фироқинг яланг этти тани зорим, Бер жомайи васлинг, тани урёнима раҳм эт. Дардинг чекарам гўшайи вайронада умре, Ташриф кетур, кулбайи аҳзонима раҳм эт. Ҳолимни паришон юз уза айлади зулфинг, Жам' эт онию ҳало паришонима раҳм эт. Эй гул, ғами ҳажрингда кўнгул булбули нола Токай қиладур, булбули нолонима раҳм эт. Даврон ситами, ишқ ғами, ҳажр балоси Қасд этти ҳазин хотири вайронима, раҳм эт. Бежурм мани ёзғурубон тийғи жафони Жонимға суруб, қолма манинг қонима, раҳм эт. Ҳайратдадур Огаҳий то кўрди жамолинг, Эй ҳурлиқо, дийдайи ҳайронима раҳм эт. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Раҳм_эт. Downloaded from uzbekai.com.