Ваҳки, мандин ёшурин ёр ўзгаларга ёр экан... Огаҳий Ваҳки, мандин ёшурин ёр ўзгаларга ёр экан, Кечалар хилвар аро базми ниҳони бор экан. Хотиримни зоҳиран юз ваъдадан хушнуд этиб, Ботинан кўнгли ҳамиша мойили ағёр экан. Ошкоро тил учи бирла бўлиб мойил манга, Конгли майли ўзга элга ёшурун бисёр экан. Дев сийрат муддаийлар сори рағбат кўргузуб, Мен ҳазину бедилу бечорадин безор экан. Ҳар кеча ишрат майин нўш айлабон авбош ила, Тонгғача масти шароби соғари саршор экан. Чун ниҳон ағёр ила базм этмиш ул султони ҳусн, Фаҳм қилдимким,анга ман хаста қулдин ор экан. Кўнгли сандин ўзгаларға роғиб ўлмиш,э й кўнгул, Умрлар ишқида меҳнат чекканинг бекор экан. Ошиқиким топса ҳосид гар онинг ёриға қурб, Бу жаҳон ичра тирик юрмак анга душвор экан. Ёр топмишлар рақибу муддайилар олида, Огаҳий,эмди санга ул кўй аро не бор экан. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ваҳки%2C_мандин_ёшурин_ёр_о%E2%80%98zgalarga_ёр_экан.... Downloaded from uzbekai.com.