Абёти мулло Авазмуҳаммад қори мутахаллис ба Писанд Писандий Дума лақаб шаҳр аро бир кўфак, Холи эмас калласидин ҳеч тувак. Маскани йўқ таъйин анго бир мақар, Қози бидан муфтигадур дардисар. Қавли-қасам, оқча учун жон сабил, Барча хусуматга бўлур ул вакил… Раста, саройларда кезар кундузи, Ранги совуқ, эчкиэмар юлдузи. Кимда кўрар эски тали, носқовоқ, Чекса тилаб они бўлур вақти чоғ. Отга яқин, итни бўйидин баланд, Чавкари фес, шакли жуҳуд Мирзоқанд. Мундин изо топди ҳама кўру кар, Мунгузи йўқ, дабба гадик баччағар. Тўй қисалар халқ муни эт қилиб, Сардак илан жиззасини дет қилиб, Ош бошида Мамашарифбой кучук, Фарти фиғон калта кўсовдек куюк. Ўлса биров, мурдашўву гўрков, Хуррам ўлур ул нафаси бу учов. Айланибон марги муфожотдек, Топса ўлумтикни бу калхотдек. Калла соган ерда ётар бу ҳуруб, Шому саҳар исковуч итдек юруб. Кўп қидириб бўлди аёғи чақа, Дору дебон қўйди Ҳакимча бақа… Уйдин агар чиқса қуюқроқ тутун, Ҳозир ўлур анда бу ит кечқурун, «Қирқи» чиқиб кетса, қутулмас ўлук, Тирмашибон анга бу махов зулук… Этти беланчакда бу кўрмай бешик, Мунга макон асли эди Тошкичик. Этти яшарликда бу ит дарбадар, Сотар эди мум билан қонтефар. Неча замон мадрасада ётти ул, Фисқу фужур лойқасига ботти ул. Илми адаб дафтаридин бир калом, Билмадию бўлди охир калъавом. Қотилига лозим эмасдур дият, Чунки амал анга эди тавсият. Даҳякий деб ер эди авқофни, Дарё ўтуб Чусту Фунук Фофни. Хони замон bildy хиёнат ишин, Ётқузубон олди оғиздин тишин. Қичқурутуб кўю гузар шаҳр аро, Қолди анинг бўйиида бу можаро. Ёшу қари ўртасида масқара, Тавқи лаъин гарданида ғарғара, Саксон аро умрини пинҳон қилиб, Иззат учун кўҳнаи даврон қилиб. Соли бўлуб Ҳўқан аро эътибор, Хуку саку аспу бақар, мушу мор… Моли сағир гўшти балиғдин ҳалол, Эмакию ичмакидур моҳу сол. Дўзах аро мунга мақардур сақар, Қону йиринг олдидадур моҳазар… Ёшлигида номи эди Булфузул, Ҳайф мунга исми Муҳаммадрасул. Ёзмаганим олти варақ банд-банд, Ҳажви ани табъима эрмас Писанд. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Абёти_мулло_Авазмуҳаммад_қори_мутахаллис_ба_Писанд. Downloaded from uzbekai.com.