Кажрав фалакдин айлай эмди бу кун шикоят... Писандий Кажрав фалакдин айлай эмди бу кун шикоят, Бойлар ичида бўлди турфа ажаб ҳикоят, Бектур деган норасо бадшакл бениҳоят, Бойларга бўлди г.ўё қаттиқ балою офат, Мундоғ кишига келсун ҳақдин ҳазор лаънат. Ғафлат шаробин ичган дунёпараст бўлди, Гўёки сажда қилди дунёга маст бўлди, Бектурни ошно деб суҳбатаст бўлди, Бойларни эътиқоди чун зери даст бўлди, Ботинлари бузилди, жўш урди кўп касофат. Бир неча муғсифатлар йўл олдилар хатога, Кўнгул қўюб ўшандоғ бедину бевафога, Кўр бўлдилар адашиб жойи чуқур жафога, Солди алар ўзини бир дарди бедавога, Бир-бирлариға айлаб дунё учун адоват. Фарзи худого мункир дунёни қилди пинҳон, Акси шариат айлаб банд этди хайру эҳсон Бектурни яхши билди олмоқлиғ андин эҳсон, Бу эътиқод бирлан сўм берди неча нодон, Бошиға ҳақ юборсун ҳар кун ҳазор лаънат. Юз макру ҳийла бирлан синди Ниёз кўса, Муфлис қилиб ўзини бойлардин ул қутулса, Ҳажга ирода қилди мақсуди чирки кетса, Охир келиб чиқорди танзилга фойда бўлса, Бу қилмаган жаҳонда ҳеч қолмади касофат. Қорун хазинасидек қилсам деди Қосимбой, Очликда ўлганидин ичган эди тезак чой, Ёғ кўрмаган эди ул тумшуғлари йилу ой, Бой кўрсатиб ўзини Бектурга сурат орой, Мақсадга етмади ул бошга олиб маломат. Судхўрлиғ қилай деб сўм йиғди ҳожи Собир, Ислом элида бўлмас мундоғ ўзига жобир, Бектурга берди бул ҳам, илкига олди бир-бир, Кўп эътиқод қилди дунё топарга моҳир, Босди бу мурдашўйни дунёда кўп касофат. Кўп меҳнат ила йиғди дунёни Абдужаббор, Гўёки тумшуғидин қарға илинди ночор, Эшак бозори қолмай даллолу бенавокор, Кўп жустужўй бирлан оламни қилди безор, Бектурга жам’ айлаб берди бу бесаодат, Бадшаклу, беҳамият Собир буруни айёр, «Шайтонга халфа тушған» дунё топарга тайёр, Бир пулга юз қасамни ичган эди бу беор, Авқот гадойликда жам’ этти сўм бисёр, Бектурни отасидек билди бу беҳамият. Жоҳил Ғуломжони ул зарсалла, номи — Афғон, Бори бизоатини топшурди шоду хандон, Ёри қиёматим деб Бектурга аҳду паймон, Йиғлаб куюб ёпушти, юзидин ўпди чандон, Хешу таборин этмас бўлса касал иёдат. Пири иродатидек Карим охун ёпушти, Кал кални тумшуғидин гўё таниб топушти, Бир нечаларга бўлди кафил арога тушти, Ўзи тушуб бу ўтға бир нечалар қовушти, Бектурни заҳрин ичти, йўқ кеча-кун фароғат Божонбойи харишўр, асли лақаби гўрхўр, Бадбахтликда эрди олам элиға машҳур, Бой эшикида кўрдум маскан эди анга тўр, Тушди бу чоҳ ичига гўёки беасо кўр, Охир дамида кўрди лавҳи қаламда кулфат. Ўратеппа ўғрисидин маккори шоҳ Қосимбой, Кўнглида макру ҳийла ҳар кимга сўзи бежой, Ноҳақ қасам топилса, айтур манга бу кўк чой, Доғулидур атоси, устоди эрди кажпой, Бектурга сайд бўлди охир бу бедиёнат. Бой бўлди Шоҳ Носир, аввал эди қароқчи, Гаҳ мардикор ишлаб, гоҳи жувоза ёқчи, Ҳеч қилмаган иши йўқ, гоҳи бўлуб ямоқчи, Кирди саройга, бўлди тертовчига сўроқчи, Бектурни ханжаридин бағри бўлур жароҳат. Меҳнат-машаққат ила Мирбоқи бой бўлди, Кўп ёру дўстларидин дунё учун узулди, Бир дон уйида қолмай, сичқонлар очдин ўлди, Бўрё кигизлари ҳам сотилди, сўм бўлди, Берди бўлуб пушаймон Бектурга бу амонат. Ғафлат босиб тиқилди лойхонага Назар кўр, Шайтонсифат такаббур дунёга бўлди мағрур, Охир ёғиб балолар бошида қайнади шўр, Бўлди бу дард бирлан гўё оёғи носур, Бектурни қиссасидин эл ичра кўп хижолат. Чиқди фалакка дуди жониға ўт тутошти, Урди худо хасисни йўл тўғридин адошти, Ул тутфуруш йиғлаб, афғони ҳаддин ошти, Мирҳожибой касал деб эшаклари ҳангрошти, Мундин зиёда бўлмас одамдаги қабоҳат. Ҳирсу ҳаво шарори кўнглида ёнди чун нор, Кўп йиғлади, маҳобат сўмларни қилди тайёр, Утмай томоғидин сув бу ранж қилди бемор, Қувват кетиб букулди қоматлари Мираброр, Хумдони дўзахига Бектур солиб ҳарорат. Холи қилиб-ичидин чун отни дўли, Айрилди сўмларидин бошида эрди қули, Лой бўлди кўз ёшидин икки саройни йўли, Бадасл Абдураҳмон аслида эрди лўли, Сўм фойдасин олурга Бектур қилди суубат. Ҳақ бермас оз қилсун ул бандасиға тавфиқ, Бермас кишига сўзни жўги мисоли зандлитс, Ким рост сўзни қилса, қилмас кишига таедиқ, Номига акс эрди ёлғончи Ҳожи Сиддиқ, Бектурни шарбатидин тотди бу беқаноат. Қаллогани кўзига оз пул кўрунгуси кўп, Шошиб ўзнни урди домиға бўлди маъюб, Аҳволини йўқотган одамни ўлгани хўб, Пул йиғди тўй қилай, деб бул сартарош Айюб, Бектур қўлидин олди қилғум дебон шафоат. Чакманфурушликдин Мардон хуруш ҳилди, Ҳеч кимни кўзга илмай кўп айшу жўш қилди, Чумчуқ каби Зиёбой қарға юриш қилди, Бектурни шарбатидин бир қатра нўш қилди, Шарманда бўлди охир элдин кўруб иҳонат. Бепирларни қилғай шайтон ҳамиша бадрой, Йўлдин адашган элни ҳолиға вою юз вой! Шому саҳарда тинмай бевақт қўйди карной, Бойлар сўрашди: ким?—деб, айдилар: ул Авазбой, Эшакка нўхта солди Бектур қилиб далолат. Бойларга ростликдин бул пахтагир бўлди, Меҳнат-машаққат ила пишти яғир бўлди, Аввалда шер эрди, бир латтагир бўлди, Бектурга Абдураҳмон ногаҳ асир бўлди, Бечора бўлди охир бадкайф пурхиёнат. Лўли мисоли эрди ҳар кўча-кўйда юргон, Пул фойдасини қистаб қарздорларга меҳмон, Гоҳи тўйиб эшакдек, гоҳида очдин ўлгон, Борини жам’ айлаб берди ҳарис Атожон, Айрилди сўмларидин Бектур қилиб хиёнат. Султони бокарамдин бадаслларга инъом, Қилди амирларга хизматни субҳ ила шом, Утди алар, бу қолди дунё учун қўйиб дом, Мақсуди от чиқарса, бойликда Шоҳ Ғулом ном, Бектурни заҳри қилди бошдин-оёқ сироят… Ҳинду сифат топиб пул тинмай юрарди ҳар ён, Дўкону кўчаларда кўкноривор меҳмон, Ҳақ айласун бу шум.ни келган балога қалқои, Бўлди бу Абдураҳмон бойлар ичида шайтон, Бектурни ҳасратида ўлди чекиб надомат. Бир умрда мусофир дунё қидирди нодон, Қорун билиб ўзини Хайриддин ном афғон, Охир қутургон итдек ҳар одамини қопгон, Ўлса кафан топилмас, тортар маҳалла товн, Кетти бу охиратга бехайру бесахвват. Охир замон ишидур итлар кефакка тўйди, Кирди закунга бойлар шаръи шарифи куйди, Сўмларни кўтаролмай эшакка юкни қўйди, Мансурқули иноқни Бектур кўзини ўйди, Мундин зиёда бўлмас ислом аро қабоҳат. Дунё топиб гадолар кўп эътибор бўлди, Аввалда мўр эрди, бир аждаҳор бўлди, Айрилди сўмларидин бир нонга зор бўлди, Хайриддинхўжа охир эл ичра хор бўлди, Қилди тама’ бу нодон Бектурдин истионат. Шамсиддинхўжа дегон дунёда турфа нодон, Суратда одам, аммо сийратда мисли шайтон, Сўмлар кетиб қўлидин кўздин оқиб қаро қон, Гоҳи ўлуб тирилган ҳинду сифат бериб жон, Бошиға солди Бектур рўзи жазо қиёмат. Тўфон суйига ўхшаб оқти кўзини ёши, Сўмларни олди Бектур, ҳасратда қотти боши, Халқ ичра кўп тамйшо ҳар кунда жон талоши, Қўрбошилик амалда заҳр ўлди еган оши, Дўзахда ҳам туганмас Бектур билан адоват. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кажрав_фалакдин_айлай_эмди_бу_кун_шикоят.... Downloaded from uzbekai.com.