Муҳйи ҳақида ҳажвия Писандий Қуръа очтурмиш афандим бир Эрон раммолидин, Қўрса толе наҳс чиқмиш фолбин шашқолидин. Қанча савлат бирла борган Ушга аз рўйи тама’, Бехабар эрканму меҳмон номаи аъмолидин?.. Хўб қилибдур ҳурматини, балли, Уш мингбошиси, Кўп ҳаводис учратибдур бу сафар иқболидин. Кундузи извошда сайру кечаси базми дутор, Бесақол ёнбошда, бўйни чий қаламнинг нолидин. Суҳбат ичра алҳазар, деб неча одам тонг отар, Чиққан ўхшайдир сезиб бу баччағар аҳволидин. Тун яримда хонадон бонуси бу ҳангомани Эшитиб чиқди, қўлида бир асо кўк толидин. Солди хўп айлантириб бошу белига ончунон, Қарғади, сўкди бу ҳожимни бураб соқолидин. Кафши қолиб, бош ёлон қочди қоронғу боққа, Бошга текканни сўранглар ўригу шафтолидин. Шоири шарманда сендек бўлмағай дунёда ҳеч, Йўқ вужудингда асар инсоф бир мисқолидин. Қайга борсанг, таъна сенга, бизга иснодинг сенинг, Чиқмадик ҳаргиз бу бад номинг хунук ишколидин. Нописанд қилган ишинг, эй Муҳйи дониш аҳлига, Бу ғазал бир мукчайиб қолган маҳалла чолидин. Муҳаммадсолиҳ отлиғ, эй биродар, Бу расволиғни сен қилдинг саросар. Балоларга дучор эттинг мани сан, Аёғимда кишан, бўйнумда арқан. Боролмасман тириклик ишларимга, Эмай-ичмай урубман тишларимга. Уэинг буғдойга тўлсун, эй Миреҳсон, … Ўлсун сани, махдум Каримжон. Уйимда қолмади синғон сафолим, Сиза арз айлайин аввалги ҳолим. Мен эрдим Янгиқўрғон манзилида, Амин, мингбошнларга нуридийда. Биринчи қозини олдида аълам, Ёзар эрдим, масойил бўлса мубҳам, Эритмоғликда элни ўт каби мум, Олур эрдим, битиб мазҳарни бир сўм Мабодо бир жин урганни ҳидоят, Тўлуб киссам, агар қилсам ривоят. Қасам этсам акл жониб ҳавола, Ёғар бошимга кўпдин-кўп навола. Биров даъвоси бўлса бир намакдон, Субут айлаб анга бир яхши қумғон. Қўноқ арзанча бўлса, моли даъво, Солиб бошига юз жанжолу ғавғо. Агар даъвоси бўлса бир қазонни, Бошига тўнтарибман осмонни. Агар ҳукм этса қози бир эшак деб, Битурман руқъасинн Бештерак деб. Ривожим кўп эди ҳар рўзи бозор, Саёз кунга кўюб иш бўлса душвор. Ҳавои қозилик бошимга тушти, Мани итпашшалар ошимга тушти. Тавозе’ айлабон элликбошига, Туруб таъзим этиб қош қоқишига. Бу итларга муросову мадоро, Бериб пинҳоний ришват, ошкоро. Кўфак итдек эшакларни ағо деб, Айиқ, тўнғузсифатларни тағо деб. Эшикдин келса ногаҳ бир фалиска, Тутуб оғзига аввал фофириска, Кўтармас анга итлар қуйруғини, Салом айлаб,сўрарман буйруғини. Билолмасдин туғилгон манзилимни, Яна ҳоким суруштирмиш йилимни. Хижолатдин чиқолмасман эшикдин, Биров жиртак чолурму деб тешикдин Бу ҳолатни сўрар ул қадди раъно, Келурмукан дебон қилдим таманно. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Муҳйи_ҳақида_ҳажвия. Downloaded from uzbekai.com.