Саъдихон қози тўғрисида ҳажв Писандий Чиқди оламга баччағар қози, Эл аро шуҳрати заҳар қози. Номини Саъд деб ғалат қўйган, Наҳсдан туғди, ибни шар қози. Ота меросидир сағир моли, Кимки ўлса, анга падар қози. Сувчаён ё илон десам билмай, Билган айтур, товонтешар қозн. Кундузи маснади қазо узра, Кечаси, яъни йўлтўсар қозн. Бойлар судига жавоб ҳозир, Камбағал ҳукмини бузар қози. Хонавайрон неча етим, туллар, Дод дастингдан, эй ўжар қози! Қалъача кафшу оқ банорас тўн, Ҳайф зар дўппи, калсар қози. Бўлса эрди тариқча ақлинг агар, Топар эрдинг бўлак ҳунар, қози. Бу ғазални эшит Писандийдан, Аблаҳи даҳр, мухтасар қози. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Са%E2%80%99dixon_қози_то%E2%80%98g%E2%80%98risida_ҳажв. Downloaded from uzbekai.com.