Ажаб зебо бўлубдур қоматинг ҳам чашми фаттонинг... Қорий Хўқандий Ажаб зебо бўлубдур қоматинг ҳам чашми фаттонинг Асир этди мени ширин кулуб чоҳи занахдонинг. Мени побанд қилди шаҳнаваш зулфи паришонлар, Кўзумни тутди андоғ партави хуршеди рахшонинг. Янги айлаб мени бу кўҳна захмимни такаллумдин, Таҳайюр ичра солди бу сифат лаъли намакдонинг. Муҳаббат оташи сўзандаси мерос оламдин, Кўзингни сохла ногаҳ тутмасун оламни тўфонинг. Ўтуб Фарҳод, Вомиқ, етди энди санга бу навбат Фалакка еткур андоғ нолау афғони сўзонинг. Пари рухсорлардин бир тараҳҳум кўрмади кўзлар Тукуб сурхоблар Мажнун каби бул даври давронинг. Асир ўлдинг ики жаллоди хунрезига, эй Қорий. Жазо шулким, тўкулсун остонига қизил қонинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ажаб_зебо_бо%E2%80%98lubdur_қоматинг_ҳам_чашми_фаттонинг.... Downloaded from uzbekai.com.