Маст чиқма ҳар сори олам гирифтор ўлмасун... Қорий Хўқандий Маст чиқма ҳар сори олам гирифтор ўлмасун, Ишқ элиға ўт тушуб, сўзандаи нор ўлмасун. Ҳадди авсофи камолидур, қарор ўлсун мудом, Ғайри зулфидин манга бир тор зуннор ўлмасун. Манзили жон ичра ул хуршед монанди алиф Зарраваш кўйи сори мандек гирифтор ўлмасун. Дамбадам нахли муродим обиҳайвонинг тилар, Мен каби сўзанда, сандек шўхи таррор ўлмасун. Чархи кажрафтордин борони ғам сели сиришк, Ҳар тараф туғён қилиб дарёйи хунхор ўлмасун. Эй асир айлаб жаҳон раъноларин сайёдвор, Жон олурга сен каби чолоку айёр ўлмасун. Нозанинлар ишқ бозорига солса Қорини, Олғоли ул шўхдин ғайри харидор ўлмасун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Маст_чиқма_ҳар_сори_олам_гирифтор_о%E2%80%98lmasun.... Downloaded from uzbekai.com.