Қон тўккали хунрез кўзи айлади одат... Қорий Хўқандий Қон тўккали хунрез кўзи айлади одат, Жон бермак ила ишқ эли топди қаробат. Ёндурди вужудимни муҳаббатни танури, Дуди била олам элида қолмади роҳат. Вобаста ғаму ғусса била жисми низорим, Пажмурда бўлиб, тиғи ситам била жароҳат. Монандаи Айюб таним кирми балодин, Чун хонаи занбур тегиб тири маломат. Ханжар соладур шўхвашим раҳм ила боқмай Жаллоди ситамгар манга ойини иноят. Амвож бариб, зулфи сияҳ табини ҳарён, Жон мурғини бўйнига етиб топди қаробат. Нозук бадану, ғунча даҳан, сим зақандин, Ҳар кунда тушуб Қорини жониға бир офат. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қон_то%E2%80%98kkali_хунрез_ко%E2%80%98zi_айлади_одат.... Downloaded from uzbekai.com.