Сафо лофин уруб ойина рухсориға ҳайрондур... Қорий Хўқандий Сафо лофин уруб ойина рухсориға ҳайрондур, Муаттар айлаган оламни зулфи сунбулистондур. Азал наққоши сурат боғлағон, билмам нечук жонсан, Пари, ё ҳур, ё ризвон гули дунёга меҳмондур. Лаби гуфтора келгач гарм бўлди қанд бозори Такаллум топди тўти, андалиби боғ хандондур. Ҳаёти жовидондур, топса бўйи мушкфомидин, Агарчанди гадо ушшоқ эли оламға султондур. Хушо хандонидин бошимға юз савдо таманноси, Тушуб шўрида хошок устига гўёки сўзондур. Алифдек жон аро қомат, хаёли дил аро сокин, Тамаввуж бермасун кўзлар нисорига дурафшондур. Назокатли гулистон хирманидин хўшачин ўлди, Этиб нашъу намо Қорийга хўблардин бир эҳсондур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сафо_лофин_уруб_ойина_рухсориг%E2%80%98a_ҳайрондур.... Downloaded from uzbekai.com.