Тоб солиб зулфидин ул офтоб... Қорий Хўқандий Тоб солиб зулфидин ул офтоб, Қилди жаҳон мулкини чун мушки ноб. Рашҳаи авроқ уза дурдоналар, Yo сочилибдур юзи узра гулоб. Соя сифат орқасидин эргашиб, Гул юзини кўргали жонлар кабоб. Водийи ҳасратда бўлуб ақл лол, Ишқи хаёли била бўлдум хароб. Ноз ила ҳар ёна хиром айласа, Сарв қудумиға бўлуб чун туроб. Хайли бало бошиға қилғай ҳужум, Кирса бу майдон ичиға шайху шоб. Оҳим ўти бирла жаҳон ўртади, Қилмади Мажнуни жаҳонгард тоб. Ноз рамузини ўқуб, айлади Қорийи афтодага доим итоб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тоб_солиб_зулфидин_ул_офтоб.... Downloaded from uzbekai.com.