Тун оқшом нола қилсам булбулу парвонани ўртар... Қорий Хўқандий Тун оқшом нола қилсам булбулу парвонани ўртар Ўзимдек мубталойи ишқ кўп сўзонани ўртар. Маломат тешаси бир сори, теккан тоши бир сори Найистондин чиқиб ўт, мажнуну фарзонани ўртар. Саросар ғам била оғишта бўлган, сўрма аҳволим, Агар изҳор қилсам оқилу девонани ўртар. Хуморим ҳаддин ошди, илтифотинг ёр қил, соқий, Жунуним зўридин ўт тушса бу майхонани ўртар. Мани ҳолимга раҳм этсанг на бўлғай, хўблар шоҳи Фиғоним куйдурур ҳушёр, ҳам мастонани ўртар. Тотиб май қатрасин солди таноби ишқ бўйниға, Аналҳақ шишасини синдуруб паймонани ўртар. Карам бобига келган бўлмасун навмид, султоним, Ғариблар оҳидин олам куюб кошонани ўртар. Туганмас қиссалардур ишқидин мотамсаро Қорий, Куюб бошдин-аёғинг дафтари афсонани ўртар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тун_оқшом_нола_қилсам_булбулу_парвонани_о%E2%80%98rtar.... Downloaded from uzbekai.com.