Рафиқ Мўмин Рафиқ Мўмин Борлиқда бир ғаш Кўк юзида юлдуз ўйнар порпирашиб, Кўклам билан қайғулашиб, «Чўлпон» йиғлар. Кўркам юртнинг дев, қушлари ҳайқиришган, Борлиқ кўзи ёшга тўлган, «Вулқон» йиғлар. Қанот ростлаб ғозлар кетди ўз юртига, Шунинг учун ҳамма дарё, тўфон йиғлар. Сувлар оқмай бўлди чўлинг бу юртимиз, Гўдак каби эл ёшлари қон-қон йиғлар. Сув бўйида оғлар сизрам тўлқунидан, Ҳамма маҳзун, ҳама ғариб, «Чўлпон» йиғлар. Зўр тоғларнинг кўкрагида оппоқ соқол, Бобом янглиғ мискинлашиб «Ҳоқон» йиғлар. «Ғариб» кўнгли қариган юрт ғамида, Балки ёшлик ҳасратида «Турон» йиғлар. Қир остида кимсасизлик ўти бирлан, Оҳлар тортиб, куюб ёнган «Ўғлон» йиғлар. Нозли тегилиш Оҳ юзғутмоқ, воҳ аламлар, Дод, фарёдлар яна кетмади. Айтдику сенга! Бу коронғунинг даҳшат қир йўли, Биздан кетмайди. Яна ўз тўлқинлари билан фортуналар ясаб, Гўзал тоғларни, боғларни Бузар. Бу вайроналик, бу харобалик устида Яна бойқушлар, қарғалар Кезар. Узоқдан келган кутсиз еллар. Жонсиз, маъсум япроқларни— Тилаган, истаганларича, Кучсиз топиб янчалар. Эзарлар. Кўнглим юртининг ҳоқони қайғум! Турма! Шошил! Ошиқ! Истагинг истаб куч! Рўзғорларга карши тўфонлар яса! Тўлқунларга қарши Карбалолар яса! Кет! Тўғри кет! Аршга қадар кет-да, Фарёдларга ет! Вайроналиқ қайғуларин торт! Бузғунлик, тенгсизликни эгангга Битталаб, битталаб айт! Қошингда Чўлпон учун умид тонгларин олиб қайт! Ай, қанотсиз қарғалар, сиз, Бойқушлар дўсти, қора девларсиз. Маним севган дўстимни нечун қувдингиз? Қувдингиз-да, қувдингиз, ўзингиз ҳам битарсиз. Тонг ели (…келишига) Ҳануз бахтинг сочин ёзмаган экан, Булбулинг сайрашдан толмаган экан, Душманлар суюкли, яшил гулингни… Заҳарли қўлида узмаган экан. Кўкдаги юлдузлар, бахтинг гулига Саломлар юборди малакларидан. Узоқдан «эсган» «тонг онам» ели — Орқали руҳингни солмиш йўлига… Япроқлар ўйнашиб бир-бирларига Сирларин айтишиб ҳам қитиғлашди. Тонг ели келурда ҳарир кўрунган — Гўзаллик тимсоли кулуб яйрашди. Тўғри кетамиз Тоғлиқ-тошлиқ кизғин қумлар устида, Саҳросидан ҳам чўлидан, даштидан Чопа-чопа қизиқишиб кетамиз Қўл ушлашиб, ўйноқлашиб кетамиз. Дарёларин, денгизларин, кўлларин Биз босмасдан қўймайдурмиз йўлларин. Ўрмонлардан, тўқайлардан кетамиз, Шерлар билан сўроқлашиб кетамиз. Харобалар, вайроналар кўкидан, Ҳайқиришган бойқушларнинг ўқидан Қўлда яроқ-ёйлар билан кетамиз, Тикка жарнинг сойи билан кетамиз. Девлар янглиғ чўзилишган тоғларнинг Қор ҳам дўли босган гўзал боғларнинг Қайғусидан уча-уча кетамиз, Бир йўл қўймай кўча-кўча кетамиз. Сувсизликдан сўлган яшил япроқлар, Эр остида чуруб қолғон яроқлар. «Тўғри йўл» деб янги йўлга кетамиз, Юртимиз деб жанг йўлига кетамиз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Рафиқ Мўмин). Downloaded from uzbekai.com.