Борлиқда бир ғаш Рафиқ Мўмин Кўк юзида юлдуз ўйнар порпирашиб, Кўклам билан қайғулашиб, «Чўлпон» йиғлар. Кўркам юртнинг дев, қушлари ҳайқиришган, Борлиқ кўзи ёшга тўлган, «Вулқон» йиғлар. Қанот ростлаб ғозлар кетди ўз юртига, Шунинг учун ҳамма дарё, тўфон йиғлар. Сувлар оқмай бўлди чўлинг бу юртимиз, Гўдак каби эл ёшлари қон-қон йиғлар. Сув бўйида оғлар сизрам тўлқунидан, Ҳамма маҳзун, ҳама ғариб, «Чўлпон» йиғлар. Зўр тоғларнинг кўкрагида оппоқ соқол, Бобом янглиғ мискинлашиб «Ҳоқон» йиғлар. «Ғариб» кўнгли қариган юрт ғамида, Балки ёшлик ҳасратида «Турон» йиғлар. Қир остида кимсасизлик ўти бирлан, Оҳлар тортиб, куюб ёнган «Ўғлон» йиғлар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Борлиқда_бир_г%E2%80%98ash. Downloaded from uzbekai.com.