Нозли тегилиш Рафиқ Мўмин Оҳ юзғутмоқ, воҳ аламлар, Дод, фарёдлар яна кетмади. Айтдику сенга! Бу коронғунинг даҳшат қир йўли, Биздан кетмайди. Яна ўз тўлқинлари билан фортуналар ясаб, Гўзал тоғларни, боғларни Бузар. Бу вайроналик, бу харобалик устида Яна бойқушлар, қарғалар Кезар. Узоқдан келган кутсиз еллар. Жонсиз, маъсум япроқларни— Тилаган, истаганларича, Кучсиз топиб янчалар. Эзарлар. Кўнглим юртининг ҳоқони қайғум! Турма! Шошил! Ошиқ! Истагинг истаб куч! Рўзғорларга карши тўфонлар яса! Тўлқунларга қарши Карбалолар яса! Кет! Тўғри кет! Аршга қадар кет-да, Фарёдларга ет! Вайроналиқ қайғуларин торт! Бузғунлик, тенгсизликни эгангга Битталаб, битталаб айт! Қошингда Чўлпон учун умид тонгларин олиб қайт! Ай, қанотсиз қарғалар, сиз, Бойқушлар дўсти, қора девларсиз. Маним севган дўстимни нечун қувдингиз? Қувдингиз-да, қувдингиз, ўзингиз ҳам битарсиз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Нозли_тегилиш. Downloaded from uzbekai.com.