Тонг ели Рафиқ Мўмин (…келишига) Ҳануз бахтинг сочин ёзмаган экан, Булбулинг сайрашдан толмаган экан, Душманлар суюкли, яшил гулингни… Заҳарли қўлида узмаган экан. Кўкдаги юлдузлар, бахтинг гулига Саломлар юборди малакларидан. Узоқдан «эсган» «тонг онам» ели — Орқали руҳингни солмиш йўлига… Япроқлар ўйнашиб бир-бирларига Сирларин айтишиб ҳам қитиғлашди. Тонг ели келурда ҳарир кўрунган — Гўзаллик тимсоли кулуб яйрашди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тонг_ели. Downloaded from uzbekai.com.