Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Равнақ Паҳлавонқули, I) Равнақ Паҳлавонқули Гарчи аъжози Масиҳо лаъли дурпошиндадур, Юз жаҳон бедодгарлик ғамзаи қошиндадур, Шўриши рўзи қиёмат кўи авбошиндадур, Ўн секиз минг олам ошуби агар бошиндадур, Не ажаб чун сарви нозим ўн секиз ёшиндадур. Чиқса гулгун тўн кийиб, мастона ул чобуксувор, Ошиқ ўлтурмак учун илгида тийғи обдор, Жилвасидин тонг эмас бўлмоқ қиёмат ошкор, Деса бўлғайким яна ҳам ўн секкиз йил ҳусии бор, Ўн секкиз ёшинда мунча фитнаким бошиндадур. Юз ямоғлиғ тўн кийиб улким гадони кулдурур, Моҳи Қанъон бебаҳо ҳусниға онинг қулдурур,^ Уйлаким бозори маҳшар кўйида ғулғулдурур, Ун секиз йил дема, юз сексон йил ўлса ўлдурур, Ҳусн шоҳи ул балоларким кўзу қошиндадур. Ул қуёшким кўйида ўзни гадо қилмиш Масиҳ, Муъжизоти лаълиға жонин фидо қилмиш Масиҳ, Аҳли дунёдин қочиб азми само қилмиш Масиҳ, Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ, Булъажабларким бу эски дайр хуффошиндадур. Чора айлаб юзға даврон офатидин баҳри ашк, Оқизур Равнақ ҳаводис кулфатидин баҳри ашк, Мавж уруб гардунға ҳижрон шиддатидин баҳри ашк, То Навоий тўкди ул ой фурқатидин баҳри ашк, Ҳар қачон боқсанг қуёш акси онинг бошиндадур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Ravnaq_Паҳлавонқули%2C_И%29. Downloaded from uzbekai.com.