Бу не толе’ эдиким қилмади имдод ҳануз... Равнақ Паҳлавонқули Бу не толе’ эдиким қилмади имдод ҳануз, Бўлмади хотиримиз қайғудин озод ҳануз, Оҳким айламади ҳеч бизинг сори нигоҳ, Шоҳиди давлат ила бахти худодод ҳануз. Адам аҳлида, фиғонким, мени ноком каби Гардиши даври фалак берган эмас йод ҳануз. Умр ўтуб, оҳки, бир дам фалаки буқаламун Шеваи меҳру вафо қилмади ижод ҳануз Кўр жаҳон даъбиниким, бўлғали бунёд элига Қила олғунча қилур зулм ила бедод ҳаиуз. Кимниким бир-икки кун айлади меҳмон ўртар, Қилмайин ком раво, ушбу ғамобод ҳануз. Бахти шўрида нелар келтурубон бошимға, Умр ўтуб толе’ уйи бўлмади обод ҳануз. Одам авлодиға кўргазмади нақши вафо, Тоқи айвони фалак бўлғали бунёд ҳануз. Равнақо, мунча тараддуддин эрур не ҳосил, Бўлмаса манглайимизнинг ҳарами бод ҳануз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бу_не_толе%E2%80%99_эдиким_қилмади_имдод_ҳануз.... Downloaded from uzbekai.com.