Чиқса ноз айлаб ҳарамдин шўхи сийминсоқ қиз... Равнақ Паҳлавонқули Чиқса ноз айлаб ҳарамдин шўхи сийминсоқ қиз, Вусмалик қошин қилур сарфитнаи офоқ қиз. Ёрутур эрди кўзум хилват саройин бир кеча, Кирса эрди қўйнума ул тўлғон ойдек оқ қиз. Не учун таъзим этар ҳуснига моҳи чоравар, Гар эмас хуршиддек маҳвашлар ичра тоқ қиз. Қилмас эрмас марҳамат ҳури паридин илтимос, Кўз учидин боқса гоҳи кўргузуб ишфоқ қиз. Бир қошиқ қоним итига айлагай эрдим биҳил, Бир мени тийғи нигаҳдин истаса чолмоқ қиз. Анбарин холи қилур жонлар машомин атрсой, Истаса зуннори зулфин бўйнума тақмоқ қиз. Коса-коса қон ютай токай хумори ҳажридин, Жоми васлингда нетар қилсанг думоғим чоғ, қиз Жонни қурбон айлар эрдим лаҳжаи шириниға, Келса аҳволим сўрарға шаккарин дудоғ қиз. Гар малоҳатлик эса ондин кўрунгай кўзга хўб, Хоҳ бўлсун турку тожик, хоҳ эрур қалмоқ қиз. Кимдурурким бўлмағай Равнақ онинг ошуфтаси, Гар кўрунса, кўзга бир маҳбубан офоқ қиз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Чиқса_ноз_айлаб_ҳарамдин_шо%E2%80%98xi_сийминсоқ_қиз.... Downloaded from uzbekai.com.