Дунёи дунки кимга дей онинг вафоси бор... Равнақ Паҳлавонқули Дунёи дунки кимга дей онинг вафоси бор, Ҳар дам вафо элиға туман минг жафоси бор. Ҳар соҳиби камолки, бордур жаҳон аро, Иззат топарға қайда фалакнинг ризоси бор. Нодон азизу муҳтараму, лек хордур Ҳар одамеки дониши табъи расоси бор. Не деб шикоят айлайин золи чархдин, Не жаврининг шуморау не интиҳоси бор. Жуз зоти ламязал самади ҳаййи лоямут, Ҳар зи вужудким онинг охир фаноси бор. Хуршид саждагоҳи келиб остони дўст, Туфроғидин фалак кўзининг тўтиёси бор. Равнақ, қилурға аҳли вафони жигар кабоб, Хуршид демагилки, фалак ўтлу тоси бор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Дунёи_дунки_кимга_дей_онинг_вафоси_бор.... Downloaded from uzbekai.com.