Эй малак сиймоки, олам халқидур ҳайрон санго... Равнақ Паҳлавонқули Эй малак сиймоки, олам халқидур ҳайрон санго, Аҳли инсондур демак оламда не имкон санго. Хўбрўлар ҳусн мулкида гадойингдур сенинг, Десалар бўлғай раво, хўблар аро султон санго. Партави нури юзинг этмиш мунаввар олами, Чун малоҳат авжида дерлар маҳи тобон санго. Қил нигаҳ, тангри учун, бир лаҳза ҳоли зорима, Муддатедур бўлмишам мен зору саргардон санго. Истабон васлинг саҳарлар нолаю фарёд этиб, Булбули зорам мен, эй шўх гул, ҳайрон санго. Кўрмадим ҳаргиз бу гулшанда сенингдек нозанин, Қилса бўлғай, эй пари, ҳардам фидо юз жон санго. Ишқ аро Равнақ Масиҳ анфоси топмас дардинги, Лаъли руҳ афзосининг анфосидур дармон санго. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_малак_сиймоки%2C_олам_халқидур_ҳайрон_санго.... Downloaded from uzbekai.com.