Фузулий ғазалига мухаммас (Равнақ Паҳлавонқули) Равнақ Паҳлавонқули Ҳодисоти даҳри дундин кўнглинга ғам бўлмасун, Гар хилофи раъйинг этса чархи торам бўлмасун, Гулъузорингдин тиҳи гулзори олам бўлмасун, Бори меҳнатдин ниҳоли қоматинг хам бўлмасун, Бошимиздан сояи сарви қадинг кам бўлмасун. То жаҳон айвони бунёд ўлди, эй қоши қалам, Бўлмамиш мавжуд ҳаргиз сен каби зебо санам, Кўзга баским нозаниндур суратинг сар то қадам, Кўрмасам рухсори лаъли чашми ғамзанг дам-бадам Умр бир он, бир замон, бир лаҳза, бир дам бўлмасун Субҳидам чиқса гулистон сайриға сончиб этак, Иштиёқи тийғи нозинг гулга қон айлар юрак, Кўрмади бир сен каби қотилни даврони фалак, Сендин офат келдукин билса эди ҳақдин малак, Илтимос айлардиким dunyou олам бўлмасун. Оҳким, мунглиғ бошимға тушгали савдои ишқ, Солди юз шўри қиёмат бошима ғавғои ишқ, Оламу одам эрур масти маи минои ишқ, Дер эмиш зоҳидки бўлмоқ айбдур савдои ишқ, Бу сўзи фош этмасун, расвои олам бўлмасун. Равнақо, зоҳидлара дийдори жонон ҳайфдур, Ошиқи комиллара ишқ ичра бўҳтон ҳайфдур, Кимки бемори муҳаббат бўлса дармон ҳайфдур, Эй Фузулий, завқи дарди ишқа нуқсон ҳайфдур, Эҳтиёт эт пунбаи доғингда марҳам бўлмасун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фузулий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Ravnaq_Паҳлавонқули%29. Downloaded from uzbekai.com.