Ҳарамдин чиқти ул сарви гуландомим хиром айлаб... Равнақ Паҳлавонқули Ҳарамдин чиқти ул сарви гуландомим хиром айлаб, Жаҳонни шуълаи рухсоридин ўртаб, тамом айлаб. Очиб ой оразин гул-гул тамошои жамолидин, Гулистон айлади ғамгин кўнгулни шодком айлаб. Намоён этти рухсор узра мушкин донаи холин, Мусалсал сочлари жон қушлари тубиға дом айлаб. На кофирдур кўзунгким, аҳли дин қонин ичар ҳардам, Чекиб тийғи ғазаб бедод этардин қатли ом айлаб. Эмас кўк домани узра шафақким чашми жаллодинг, Улус қонин тўкардин они гўё лаълфом айлаб. Шароби лаълидин ул ой азал субҳида кўнглумни, Хироми маст қилди, гардиши чашмини жом айлаб. Эрур мансух ул кундин бери афсонаи Мажнун, Чу туштум водии ишқ ичра тарки нангу ном айлаб. Фалак соқийсидин жоми тараб кўз тутмаким, ҳар кун Қўяр қатлинг юзи заҳри ажалдин талхком айлаб. Работедур жаҳон, Равнақ, ўтар эл корвон янглиғ, Мунингдек раҳгузарда бўлмағай турмоқ мақом айлаб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳарамдин_чиқти_ул_сарви_гуландомим_хиром_айлаб.... Downloaded from uzbekai.com.