Иноят чоғи бизга дўст истиғнои нозин кўр... Равнақ Паҳлавонқули Иноят чоғи бизга дўст истиғнои нозин кўр, Вале бир неча дунларға они назру ниёзин кўр. Қўйиб даврида юз бахшойишидин шодлиғ элға, Ва лекин биз тарафға лашкари ғам туркитозин кўр. Тўла айлаб дирамдин барча дунлар жайбу домонин, Қошида бенаволарнинг тиҳи дасти ниёзин кўр. Бизингдек нотавон ушшоқни кўйиға ёвутмай, Тақарруб базмиға маҳрам рақиби ҳийласозин кўр. Азиз айлар арозилни, хор айлар азиз элни, Сипеҳри сифлапарварнинг бу бир акс имтиёзни кўр. Не афсунгардурурким элга кўргузмай вафо охир, Бақосиз даҳри фонийнинг аруси ҳийлабозин кўр. Фалак давронида Равнақ муроди бўлмайин ҳосил, Ҳамиша бахти нофаржомдин сўзу гудозин кўр. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Иноят_чог%E2%80%98и_бизга_до%E2%80%98st_истиг%E2%80%98noi_нозин_ко%E2%80%98r.... Downloaded from uzbekai.com.