Жилва қилиб ноз ила ул санами комёб... Равнақ Паҳлавонқули Жилва қилиб ноз ила ул санами комёб, Жону кўнгул хайлиға солди яна изтироб. Чиқти ҳарамдин ул ой, шўри қиёмат солиб, Эмди нечук бўлмағай, кишвари олам хароб. Кўргач они, во, бу не, шўриши ғавғо эди, Нолаи ушшоқдин топти жаҳон инқилоб. Чеҳра очиб ул пари пардаи гулфомдин, Зери шафақдин магар бўлди аён офтоб. Жону кўнгул зоридур, ошиқи дийдоридур, Зулф ила рухсоридур — тийра шабу моҳтоб. Лола рухи сиймбар, кўзлари бодоми тар, Қатлима ҳардам чекар ханжари нозу итоб. Зулфида хамдин гажак, белига сончиб этак. Қатлима чизғаб билак, қонима айлаб шитоб. Ғорати иймон этиб, даҳрни вайрон этиб, Ноз ила жавлон этиб, гул юзи ғарқи гулоб. Жонни мен онсиз нетай ё бошим олиб кетай, Yo ўлаю ё йитай, мунча недур сўзу тоб. Кўз йўлидин ҳар саҳар, қон бўлуб оқиб жигар, Мавж урубон чашмалар, ер юзида ғарқи об. Зулфи каманди била Равнақ анга мубтало, Кўнглида юз ибтило, жонида минг печу тоб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жилва_қилиб_ноз_ила_ул_санами_комёб.... Downloaded from uzbekai.com.