Мастона чиқиб қатлима бодом қабоғи... Равнақ Паҳлавонқули Мастона чиқиб қатлима бодом қабоғи, бебоки ситамгар, Бир илгида жоми маи гулранг оёғи, бир илгида ханжар. Чашми сияҳидин мени маст этса ажаб йўқ то рўзи қиёмат, Бир ғамзаси мастона шакаррез дудоғи, чун бодаи кавсар. Олам элини кўз юмуб очғунча қилур қатл, гар тўкмак учун қон, Жаллод кўзи ғамзасидин чекса пичоғи, чун кофири Хайбар. Не нурдурур шуълаи ҳуснингдаки кўрмай то бўлғали бунёд, Хуршиди жамолинг каби рахшанда чароғи, бу гунбази ахзар. Савдоси сари зулфида бошимга чиқиб дуд, ёндим тутай эркан, Ҳижрон ўти сийнамда қўйиб доғ уза доғи, чун лолаи аҳмар. Савдозада ғам даштида Мажнун кабидурмен, овораи шаб-рўз, Ҳарён қилиб ул шўхи паривашни сўроғи, пўянда чу сарсар. Ғам шоми ул ой кўйида Равнақ каби то субҳ, тош узра уруб бош, Не айш, не роҳат манга, не хоби фароғи, не фарш, не бистар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мастона_чиқиб_қатлима_бодом_қабог%E2%80%98и.... Downloaded from uzbekai.com.