Мунча жавринг дегил, эй чархи ситамкор, недур... Равнақ Паҳлавонқули Мунча жавринг дегил, эй чархи ситамкор, недур, Ҳар не этмак бу қадар зулм падидор, недур. Юз туман захм етиб ханжари бедодингдин, Аҳли дониш жигарин қилмоқинг афгор, недур. Лаҳза-лаҳза оқизиб хуни жигар кўзларидин, Қилмоқинг они ики Қулзуми заххор, недур. Тоқи аълода ёмонларға бериб жойи қарор, Яхшиларни урасен ерга, бу кирдор недур. Кимки нодондур этиб они жаҳон ичра азиз, Кимки донодур, они айламакинг хор, недур. Кимки жоҳилдур, они лойиқи иқбол кўруб, Кимки олимдур, они қисмати идбор, недур. Кимки дун ўлса сурайё уза они чиқариб, Сарфароз айламакинг они бу миқдор, недур. Кимки ганжинаи донишда дури нобдурур, Тахтабанд этмак анга гармии бозор, недур. Кимгаким кўрсанг агар фазли камолоти шуур, Фоқаи фақрға қилмоқ они дучор, недур. Кимки нокасдур ўзин давлата етгач унутиб, Қайда бидгай ониким дўст недур, ер недур. Ким бу гулшанда эса сарв каби озода, Қаро туфроқ уза қилмоқ они ҳамвор, недур. Кимки хуршид каби бўлса сарафрози жаҳон, Қилмоқинг они қаро ерга нигунсор, недур. Кимки миръоти замирида онинг бўлса жило, Тўкмакинг ойинаи табиға зангор, недур, Кимки эгридур ўлуб шаҳлар ўнгунда мажро, Соҳиби манзалати маҳрами дарбор, недур. Кимки султондур этиб тожи саририн барбод, Кимки дарвеш эса бежуббаи дастор, недур. Кимки дун ўлса этиб муътабари олам они, Қилмоқ ул сифлани соҳиб зару дийнор, недур, Мард элин ерга уруб ёр ўласен номарда, Дегил они мангаким, сенда бу атвор, недур. Олами дун аро мумтоз этиб ул сифланиким, Билмайинким ҳадафи гавҳари шаҳвор, недур. Ким хиёнатгар эрур сўзда узун унга замон, Хозани гавҳари ганжинаи саркор, недур. Мунча, эй гардиши даври фалаки шўъбадабоз, Бўлмоқинг душмани дорандаи новор, недур… Кимки аблаҳдур, они даҳр этибон зарринпўш, Комиға дўнмак онинг гунбази даввор, недур. Кимки меҳр ўлса иши лек онинг подоши, Тузмак ул ғамзадаға кийнаи пайкор, недур… Ким сухандондур ўлуб тут анга хуноби жигар, Билмай эл оники ошомиға меъёр, недур. Кимки туғди онадин ўйлаки гирдоби бало, Ғарқ этарга они бу Қулзуми заххор, недур. Кимки номард эрур бошиға даврони сипеҳр Абри найсон каби ҳар лаҳза дуру бор, недур. Осмон бирла замин фарқини дарк этмаган эл, Тутуб одам ўзини бошида пиндор, недур. Ваҳ, не бадмеҳр сен эй даҳри дағал, даврингда Билмадук оники, сайри гули гулзор недур. Ноқис эл айш суруб, аҳли маишат ғамдин Ким, камол аҳлидур олам кўзига тор, недур. Норасоларға бериб сиймни хирман-хирман, Ким расодур ғами харвор уза харвор, недур. Кимки дун ҳиммат эса кўкка чекиб они жаҳон, Жоми хуршид онинг базмида саршор, недур. Кимки туз бўлса замондин тўла соғар-соғар Қон ютуб, кулбаи аҳзонда жигархор, недур. Ким лаим ўлса бўлуб рутбада ангуштнамо, Молдор аҳлиға ул қофила солор, недур. Хор этиб ишга ярар элни фалак турфа буким, Мойили тарбияти мардуми нокор, недур. Даҳр элин арбададин айлагувчи зеру забар, Гардиши шўъбадаи ахтари сайёр, недур. Ким кўкартурса фасоҳат чамани ичра ниҳол, Ваҳки, қўймоқ они бебаргу бебор, недур. Кўрмайин соф замир элга раво нўши мурод, Бағриға урмоқ онинг ништари хунхор, недур. Соқиё, тут манга бир жомки, айлаб ани нўш, Билмайинким равиши чархи жафокор, недур. Ким шарир ўлса салотин қошида қурб топиб, Лойиқи боргаҳи хаймаи хиргоҳ (?) недур… Кимки нокасдур ўзин турфаки одам соғиниб, Нуктагири сухани мардуми ҳушёр, недур. Билманам не эди журмим манга сендин, эй чарх, Ранж-ранж узраки, озор уза озор, недур. Кимки озодадурур, айлаб они зору залил, Кўрмакинг мунча маломатға сазовор, недур. Неки тақдирдурур ўзга ёзилмас, Равнақ, Тавба қил, ёва демакдинки бу гуфтор, недур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мунча_жавринг_дегил%2C_эй_чархи_ситамкор%2C_недур.... Downloaded from uzbekai.com.