Не ишвау, не нозу карашма, не адодур... Равнақ Паҳлавонқули Не ишвау, не нозу карашма, не адодур, Билмон бу не жон офати, не ҳур лиқодур. Не ҳолима бир гўшаи чашмини нигоҳи, Не дардима жуз лаъли равонбахш даводур. Лаъли ғамидин гарчи эрур талх димоғим, Лекин шакари лаблари ранжимға даводур. Кўрдум юзининг оллида гулни мингидин бир, Не ҳусни тароват анга, не ранги сафодур. Зебо кўзу юз кўзга гулистони Эрамдин, Гулзори жамолин доғи не нашъу намодур. Қатлим чоғи бармоқлари ул шўхнинг ўлмиш Қоним била гулгун демаким, ранги ҳинодур. Гар тишларининг васфини шарҳ этса Аторуд, Не гавҳари авсофиға ҳадду не баҳодур. Жонимға ситамдин ёдамай гардиши даврон, Не шеваи бедоду, не жабру, не жафодур. Равнақ кўтариб қўлни, малойик дегай омин, Қошики ижобат чоғи меҳроби дуодур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Не_ишвау%2C_не_нозу_карашма%2C_не_адодур.... Downloaded from uzbekai.com.