Не жўраи замонада бор эркан эътибор... Равнақ Паҳлавонқули Не жўраи замонада бор эркан эътибор, Не ошно деганда саботу не устувор. Не ёру дўст ваъдасида бордурур вафо, Не пойдор элга муҳаббат не барқарор. Не ҳолдони анису, не ҳамдарду ҳамдами, Не бир рафиқи якдила, не ёри ғамгусор. Мумкин эрур топилмоқи аҳли замонда Не ошнон содиқу, не ёри дўстдор. Дей кимга дарди ҳолимиким журми фазл учун, Помол қилди гардиши бадмеҳри зўркор. Гар ўтса назм мартабаси тоқи аршдин, Аҳли суханни хор қилур чархи бемадор. Билмон не юздин айлади тарки vafou меҳр, Бу дўстларки бор эди Равнақға хостдор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Не_жо%E2%80%98rai_замонада_бор_эркан_э%E2%80%99tibor.... Downloaded from uzbekai.com.