Не ниҳоли умр эрур сарви хиромонингча хўб... Равнақ Паҳлавонқули Не ниҳоли умр эрур сарви хиромонингча хўб, Не гули боғи Эрам гулбарги хандонингча хўб. Не жамолингдек эрур зебо рухи ҳури биҳишт, Не эрур кавсар зулоли оби ҳайвонингча хўб. Не дами Исо эрур жонбахш анфосинг каби, Не қуёшнинг партави рухсори тобонингча хўб. Не наботу қанд эрур ширин лабинг алфозича, Не ақиқи нобдур лаъли дурафшонингча хўб. Қайда бўлғай жилваи товуси гулзори Эрам Тарзи рафтори қади мастона жавлонингча хўб. Ғамзанг андоқким тўкар элдинки, жаллоди ажал Моҳир эрмастур нигоҳи чашми фаттонингча хўб. Равнақ, ул гул кўйида вақти саҳарлар боғ аро, Нолаи булбул эмастур оҳи афғонингча хўб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Не_ниҳоли_умр_эрур_сарви_хиромонингча_хо%E2%80%98b.... Downloaded from uzbekai.com.