Не ой юзлик, шакар гуфторлиғ зебо санамдур бу... Равнақ Паҳлавонқули Не ой юзлик, шакар гуфторлиғ зебо санамдур бу, Қаю зебо санамким, нозанин сар то қадамдур бу. Юзин кўргач бўлур Мажнун каби шўридау шайдо, Эрур ҳури биҳиштий ё паризоди Эрамдур бу. Adou ноз ила мастона жавлон айлаган чоғда, Дегил кабки дарий ё улки товуси ҳарамдур бу. Зиҳи ширин шамойил дилрабои олам ошуби, Қиёмат жилва, маҳшар ишва, не қоши қаламдур бу. Мусалсал турраи зулфи гиреҳгирингда билмонким, Гирифтор айлаган жон қушларини ҳеч ғамдур бу. Ҳаёти жовидон элга бағишлаб жон фидо лаълинг, Уларман рашкдин, не ҳасрати дарду аламдур бу. Манга нўши лаби жонпарварингдин бўлмайин рўзий, Ютарман лаҳза-лаҳза, ваҳки, не хуноби ғамдур бу. Десам ширин даҳонинг бирла зебо қошларинг васфин, Не янглиғ гавҳари шаҳворни дуржи адамдур бу. Жунун даштида то бўлдум балият мулкини шоҳи, Бошимда дерлар ўтлуғ оҳни олтун аламдур бу. Ичиб май қон тўкарга чиқса ул гулгун қабо сархуш, Дегайсен ғамзасин не ханжари олмосдамдур бу. Не тил бирла сифат айлай онинг холу хатин, Равнақ, Ёзилғон сафҳаи оразда не мушкин рақамдур бу. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Не_ой_юзлик%2C_шакар_гуфторлиг%E2%80%98_зебо_санамдур_бу.... Downloaded from uzbekai.com.