Суртуб юзуми тун кеча дилдор эшигида... Равнақ Паҳлавонқули Суртуб юзуми тун кеча дилдор эшигида, То субҳ умидим эди дийдор эшигида. Кўрмак тилабон орази хуршид мисолин, Бор эрди кўзум тонггача бедор эшигида. Ногаҳ юзи шаъшааси жонға солиб ўт, Кул қилди вужудимни баякбор эшигида. Гар кўрса жамолин бўлур эрди маҳи Канъон Жон нақдин этиб сарф харидор эшигида. Ҳар субҳ недин ерға қўяр чеҳраи заррин, Хуршид агар бўлмаса бемор эшигида. Ғам шоми ул ой кўйида гардунға чекиб оҳ, Кўз ёшим эрур кавкаби сайёр эшигида… Савдозадалар ноласидин кунда бўлур гарм, Юз-юз қиёмат каби бозор эшигида. Не хизматинга ким юз йил агар турса уруб бош, Шаҳларға қачон бўлғусидур бор эшигида. Дардоки қилур ул бути Чин ноз уза юз ноз, Ҳарчанд ниёз айласам изҳор эшигида. Равнақ ҳарами кўйиға етканга эрур фарз, Гар Каъба тавофи кўринур ор эшигида. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Суртуб_юзуми_тун_кеча_дилдор_эшигида.... Downloaded from uzbekai.com.