Ул ўтлиғ чеҳраким оламға ўт солмиш жамолидин... Равнақ Паҳлавонқули Ул ўтлиғ чеҳраким оламға ўт солмиш жамолидин, Қуёш парвона янглиғ ўртанур рухсори олидин. Юзи меҳри фалакни зарра янглиғ беқарор айлаб, Эрур маҳжуб моҳи ийд анинг мушкин ҳилолидин. Шиҳоб эрмаски айлар майли авжи осмон узра, Гаҳиким кечалар оҳ урсам ул маҳваш хаёлидин. Хумори чашми мастиға илож эрмас маи кавсар, Гар ичмас бодаи лаъли лаби ширин зулолидин… Лаби қилғач такаллум жон топар ушшоқким, гўё Бўлур зоҳир Масиҳо муъжизи онинг мақолидин. Жаҳон аҳли ёниб кул бўлғай, аҳволимға қон йиғлаб, Десам гар шаммаи маҳзун кўнгул дарду малолидин. Эмас беҳуда тўбий гулшани фирдавс аро пинҳон, Ниҳондур эл кўзиға сарви қаддинг инфиолидин. Недур озурда жон топмоқ кўзининг қатлидин, Равнақ — Ки, ҳардам тоза руҳе еткурур ширин мақолидин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ул_о%E2%80%98tlig%E2%80%98_чеҳраким_оламг%E2%80%98a_о%E2%80%98t_солмиш_жамолидин.... Downloaded from uzbekai.com.