Ул паривашки қуёшдек гули рухсораси бор... Равнақ Паҳлавонқули Ул паривашки қуёшдек гули рухсораси бор, Ошиқ ўлтурмак учун ғамзаи хунхораси бор. Сомирийдин ўтуруб сеҳр фусунсозлиғин, Жодуи маст ики наргиси айёраси бор. Тиламас марҳам ила они фароҳам қилмоқ, Кимки ғамзанг қиличидин жигар пораси бор. Қоматинг бўлса қаю дийдағаким мадди назар, Қайда бўстони Эрам сарвиға наззораси бор. Баски ғам тунларида бўлди кўзум ёшидин Қайда бу нав’ фалак ахтари сайёраси бор. Келса не золи фалак ҳодисасидин, эй дил, Сабру таслимдин ўзга на онинг чораси бор. Тийғи ҳижронинг уруб захм дили Равнаққа, Марҳаме қўйки, онинг бағрида кўп ёраси бор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ул_паривашки_қуёшдек_гули_рухсораси_бор.... Downloaded from uzbekai.com.