Ваъдаи васл бериб айламак эҳмол недур... Равнақ Паҳлавонқули Ваъдаи васл бериб айламак эҳмол недур, Сўнг яна юз ҳийлау макр била ол недур. Муддаий ҳарне санга деса қабул айлаб они, Рад қилиб сўзларим, этмак мени бадҳол недур. Умр ўтуб, ғам била зое’ мени бебахтға ҳайф, Билмадим мен ониким толеу иқбол недур. Билманамким, бу қадар акси муродимға мудом, Гардиши даври мухолиф фалаки зор недур. Субҳи айшимни қилиб зулмати нагбат қаро шом Англамам ҳафта недур, балки маҳу сол недур. Ичурур даври фалак балки манга ғам заҳарин, Англамон таъми наботу шакару бол недур. Кимгаким жонни фидо айладим ихлос била, Демади лутф ила бир кун санга бу ҳол недур. Ўзгалар боши етиб кўкка бу даврон аро, лек, Бахтим этмак мени ғам хайлиға помол недур. Равнақо, кунжи қаноатдин этиб ўзни фароғ, Югуриб ит каби қилмоқ талаби мол недур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ва%E2%80%99даи_васл_бериб_айламак_эҳмол_недур.... Downloaded from uzbekai.com.