Хўблар жаҳонда сендек соҳибжамол эмастур... Равнақ Паҳлавонқули Хўблар жаҳонда сендек соҳибжамол эмастур, Жаннат гули юзингдек рангину ол эмастур. Ҳуру пари сенингдек марғуб эмас кўнгулға, Кавсар суйи лабингға ширин зулол эмастур. Хуршиду ойға нисбат қилмоқ сени не лойиқ, Ҳусн ичра чун сангаким онлар мисол эмастур. Ҳар жилвасида гўё зоҳир бўлур қиёмат, Тўбий қадингга ўхшаш раъно ниҳол эмастур. Не офати замонсен, эй нозанин паризод, Бир кимса йўқ жаҳонда ҳуснинга лол эмастур. Мастона кўзларингни махмури бўлған элға,. Лаълинг майидин ўзга дафъи малол эмастур. Ҳар Лайливашға ошиқ бўлғанлар ул париға, Мажнун бўлуб менингдек ошуфта ҳол эмастур. Заҳри фироқ ранжи ишқ ичра чекмаганлар Шойистаи шифои нўши висол эмастур. Равнақ чекиб ғамингда гардунға шуълаи оҳ, Ҳижрон туни кўзига уйқу ҳалол эмастур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Хо%E2%80%98blar_жаҳонда_сендек_соҳибжамол_эмастур.... Downloaded from uzbekai.com.