Хуш келибсан буён, паризодим... Равнақ Паҳлавонқули Хуш келибсан буён, паризодим, Қади сарви равон паризодим. Кўз ё жон уйидадур жойинг, Марҳабо, меҳмон паризодим. Барқ урар даҳр аро жамолингдин, Нури хуршидсон паризодим. Тўти янглиғ эрур тилинг гўё, Сўзи шаккарфишон паризодим. Дур сочарсен лабинг такаллумдин, Шўхи ширин забон паризодим. Ишваи нозинг ўлтурур элни, Нозанини жаҳон паризодим. Тушти ҳуснинг садои ғулғуласи Рум то Исфаҳон, паризодим. Шуҳратингдур замон саҳифасида Достон-достон, паризодим. Булбулим, гул жамолингга шайдо, Эй юзи бўстон паризодим. Кўксунг устидаги қўша норинг Қилди бағримни қон, паризодим. Кўрмай эл нозанин гўзаллар аро Сен каби навжавон, паризодим. Ғамзанг ўқини ўткариб жондин, Қошларингдур камон, паризодим. Қилди Равнақни сунбулиға асир Сочи анбарфишон паризодим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Хуш_келибсан_буён%2C_паризодим.... Downloaded from uzbekai.com.