Йўл билиб юр, қози, эл сайлови бор... Рожий Марғиноний Йўл билиб юр, қози, эл сайлови бор, Йўлда элликбошиларнинг ғови бор. Овчилар қўймас амал сайловида, Қайси ерда кўрса хару гови бор. Туфлаб отмоққа қози сайловида, Яхши мерганларга тўнғиз ови бор. Пул билан ўтсанг қазо сарҳаддига, Пулсирот остида ўтлиғ зови бор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Yo%E2%80%98l_билиб_юр%2C_қози%2C_эл_сайлови_бор.... Downloaded from uzbekai.com.