Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Роқим, I) Роқим Олса кўнглумни ул икки зулфини печу хами, Мендин этманг айбким бордур йигитлик олами, Қолмади жонимға гардун зулм қилмоқнинг ками, Бизга етмас эрди бир номеҳрибон дарду ғами, Ким, фузун ҳам бўлди ёри меҳрибоннинг мотами. Ул ики дилбар бири кўнглимни олиб, бири жон, Бири зулм этса, бири юз лутф этар эрди аён, Бири ғамгин этса, бири айлар эрди шодмон, Икки ёр эрди манго номеҳрибону меҳрибон, Меҳрибон борди, қолиб номеҳрибон дарду ғами. Бағрими ул ой фироқи лахта-лахта қилди қон, Кўр нелар мунглуғ бошимға солди даври осмон, Бўлмағоймен не учун ҳам хастау ҳам нотовон, Борди улким бор эди ҳам маҳраму ҳам меҳрибон, Жон бериб бўлмон бу бир номеҳрибоннинг маҳрами. Келманг, эй бедардлар, ҳолим сўрарға ёнима, Мотамида ногоҳон ўлсам қолурсиз қонима, Чора эмди кимдан истай дарду бедармонима, Ҳар жароҳатким, улар номеҳрибоним жонима, Меҳрибоним ул жароҳатларнинг эрди марҳами. Оҳким, ул меҳрибоним қилғали азми жинон, Ҳардам айлар бу маҳи номеҳрибоним қасди жон, Тортибон тийғи жафо, бермай манга бирдам амон, Ваҳки минг захм урса жонға бу маҳи номеҳрибон, Йўқ иложиға кўнгулнинг меҳрибону ҳамдами. Ишқ таврида мени девонаи бехонумон, Уйладурменким, бошимни кессалар кўрмон ёмон, Хўблар юз жавру минг зулм этсалар қилмон фиғон, Муғтанамдур ул пари бор эрса ҳам номеҳрибон, Даҳр аро чунким топилмас меҳрибонваш одами. Роқимо, мендек жаҳон аҳлида бир овора йўқ, Кўнгли бирёну, кўзи гирёну, бағри пора йўқ, Йиғламай ҳолимға қолған собуту сайёра йўқ, Меҳрибоним чиқса оламдин, Навоий, чора йўқ, Ёрдин ҳам хуштурур номеҳрибонлик олами. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Roqim%2C_И%29. Downloaded from uzbekai.com.