Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Роқим, III) Роқим Адамдин бўлғач-ўқ Ширину Лайли ногаҳон пайдо, Бўлуб Фарҳоду Мажнун янглиғ икки нотавон пайдо, Қилиб ҳар бири ўз дилдори кўйида макон пайдо, Манга не манзилу маъво аён, не хонумон пайдо, Не жонимдин асар зоҳир, не кўнглумдин нишон пайдо. Азал қассомидин бўлмиш манга ҳижрон ғами мақсум, Кўруб ҳар лаҳза юз минг зулм гардундин мени мазлум, Денгиз, аҳбоб, сизга қайси дардимни қилай маълум, Хирад махфий, бадан фоний, кўнгул ғойиб, тараб маъдум, Бори саҳл эрди бўлса эрди ул номеҳрибон пайдо. Ул ойким оташи ишқи дили сўзонда пайдодур, Ўқидин юз бошоқ бу дийдаи гирёнда пайдодур, Таманнои висоли хотири вайронда пайдодур, Хаёли жонда пайдодур, сўзи афғонда пайдодур, Ўзи ҳам нетти, ваҳ, оллимда бўлса бир замон пайдо. Киши ўлмас ажал соқийсидин паймонаси тўлмай, Қазодин хирмани умри фано бодиға соврулмай, Тилармен, ёрсиз оламда бир соат тирик бўлмай, Улар ҳолатдамен онсиз, тарабдин кўрмайин ўлмай, Деманг таъжил ила ул умр бўлғай ногаҳон пайдо. Жаҳонға ҳар киши келди анга ўлмак муқаррардур, Борур келган йўлидин хоҳ Dorou Скандардур, Ўлумдин қўрқмоқ, жоно, санга қайдин муяссардур, Ҳазар қилмоқ қазо жаллодидин бўлмаски йиллардур, Қилур қатл ўйлаким не тийғ эрур зоҳир, не қон пайдо. Ажаб ғофилсен, эй одам, бўлур ҳар лаҳза умринг кам, Қани ёру, қани ҳамдам, ўларсан оқибат сен ҳам, Эшит айтмай санга абсам, бу нукта қолмасин мубҳам, Кесар юз нахлни ҳар дам, қилур юз сарвни хуррам, Таажжуб кўрки, бу гулшанда эрмас боғбон пайдо. Сени ҳақ хўбларға шоҳ қилмиш ул маҳалдинким, Қилиб ҳуснингни афзун кун-бакун рўзи азалдинким, Кўруб маъруз этар Роқим кечиб баҳсу жадалдинким, Санга жон шавқидин берди Навоий, йўқ ажалдинким, Ажал топқунча эрмас ул заифи нотавон пайдо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Roqim%2C_III%29. Downloaded from uzbekai.com.