Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Роқим, IV) Роқим Солғали жонимға ўт бир маҳлиқонинг фурқати, Кўкда оҳим шуъласидиндур шафақнинг ҳумрати, Зор жисмимдин кесилғач хаста жоннинг улфати, Жонға чун дерман не эрди ўлмаким кайфияти, Дерки, боис бўлди жисм ичра маразнинг шиддати. Келгали дунёи дунға кўрмадим айшу тараб, Заъфи толе’ кўрки, тинмай қон ютармен рўзу шаб, Жон наҳифу тан заиф ўлмоқ ажаб узра ажаб, Жисмдин сўрсамки, бу заъфингға не бўлди сабаб, Дер, анга бўлди сабаб — ўтлиғ бағрнинг ҳирқати. Топмайин дардимга дармон кўп югурдим ҳар ёнга, Билмон, эй жони балокаш, не илож айлай санга, Куйганимни сар-басар айтай қулоқ солсанг анга, Чун бағрдин сўрсам айтур, анда ўт тушди манга- Ким, кўнгулга шўла солди ишқ барқи офати. Бўлмасун ҳеч кимса, ё раб, мен каби ҳоли табаҳ, Қилди чархи бемурувват рўзгоримни сияҳ, Ўртаниб ҳасрат ўти бирла вужудум таҳ-батаҳ, Кўнглума қилсам ғазаб, айтурки, кўздиндур гунаҳ, Кўрмайин ул тушмади бизга бу ишнинг туҳмати. Қилғали меҳнат ўқи жисмимни сартосар яро, Топмадим захмимға марҳам истабон олам аро, Ўз-ўзум бирла қилиб девоналардек можаро, Кўзга чун дерменки, эй тар домани юзи қаро, Сендин ўлмиш хаста кўнглумнинг balou меҳнати. Оҳким, йўқтур ғамимни сўрғали бир ғамгусор, Ёшурун дардимни билмон кимга айлай ошкор, Қон ёшидин жайбу домонимни айлаб лолазор, Йиғлаб айтур кўзки, йўқ, эрди манга ҳам ихтиёр Ким, кўрунди ногаҳон ул шўхи маҳваш талъати. Неча, Роқим, айлабон чуну чарони жустужўй, Айлагайсен жаҳлдин ҳар узв бирла гуфтугўй, Оқил эрсанг эмди кел беҳуда афсонангни қўй, Эй Навоий, барча ўз узрин деди, ўлгунча куй, Чун санга ишқ ўти-ўқ эрмиш азалнинг қисмати. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Roqim%2C_IV%29. Downloaded from uzbekai.com.