Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Роқим, V) Роқим Ҳар неча бу балокаш ул ойға бўлса мардуд, Жонлар фидоси қилмоқ бордур кўнгулга мақсуд, Бу нав’ ҳурнайкар эрмас жаҳонда мавжуд, Рухсори жонибида ул холи анбар олуд, Ўт гўшасида гўё анбар тушуб қилур дуд. Кўргач ул ойни лола кўксида доғ қолди, Сарви сиҳи қадидин боғ ичра кўб уялди, Ғаввос кўнгли захми дур васлидин ўнгалди, Баҳри ғам ичра ашким кўнглига раҳм солди, Дарё мусофиримен гавҳардин айлаган суд. Динимни ғорат этгач ул вусмалик кўзу қош, Оламға оҳу ашким сирримни айлади фош, Дашти жунунда деманг Мажнунни манга йўлдош, Базми ғам ичра шаҳмен, сориғ юзумда қон ёш, Бу лаълранг бода, ул соғари зар андуд. Ғамзанг қиличи, жоно, нечун бошимни чопмас, Гарди сийми самандинг урён танимни ёпмас, Кўюнгда демон итлар бу нотавонни қопмас, Кўнглум гадолиғ айлар оғзингни гарчи топмас, Йўқ ваъда бирла они қилсанг не бўлди хушнуд. Токи ғамингда бағрим хуноба бирла тўлсун, Ғайрингга боқсам, эй жон, икки кўзум ўюлсун Бординг кўнгул не янглиғ андуҳдин тутулсун, Келким йўлингда туфроқ бошингға садқа бўлсун, Ҳам жисми дардпарвард, ҳам jony ранжфарсуд. Сўз дема оқил эрсанг шоҳу вазирдинким, Тангриға восил ўлған йод эт фақирдинким, Суду зиён ҳадисин сўр бу ҳақирдинким, Нобуду буд фикрин маҳв эт замирдинким, Не буд қолғусидур охир санга, не нобуд. Роқим, гар одам эрсанг, кўп бўлмоғил ҳавойи, Қилма ўзунгни зинҳор зуҳд аҳлидек риёйи, Айш айлар элга хуштур майхона бўлса жойи, Сархуш тарона гўстар топмишсен, эй Навоий, Соқий, сен эмди тут май, мутриб, сен эмди туз уд. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Roqim%2C_В%29. Downloaded from uzbekai.com.