Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Роқим, VII) Роқим Ул ойға тийраи кулбам сори ногаҳ гузор ўлғач, Сўрарға ҳоли зоримни йироқдин ошкор ўлғач, Келиб нозу adou ишва бирла барқарор ўлғач, Жамолин васф этармен ҳамдамим ул гулъузор ўлғач, Қуруқ шох уйлаким, гуллар қилур зоҳир баҳор ўлғач. Қилич бошиға келса ишқдин, кўнглум қачон тонғай, Кўтармай остонидин бошин ўлғунча ёстонғай, Ҳазин жон, нотавон кўнглум неча рашк ўтиға ёнғай, Қошин кўргоч ҳасаддин истарам эл кўзи боғланғай, Нечукким кўз тутарлар эл янги ой ошкор ўлғач. Шаҳимен ишқ элининг, хору хородур манга маснад, Сипоҳу лашкаримдур тоғу саҳролар аро ҳар дад, Хирад касб этгали оллимда Афлотун ўқур абжад, Жунун эрмас кийиклар суҳбати дермен манга шояд, Бир ўқ откай ғалат ул қоши ё гарми шикор ўлғач. Кўнгул, ҳижронда ўлсанг воқиф ўлмас ёр ҳолингдин, Умид уз, васлидин кеч эмди савдои маҳолингдин, Юзу зулфин тилаб не ҳосил этдинг моҳу солингдин, Ҳавас ишқ айлаган озода кечгил бу хаёлингдин- Ки, чиқмас бу тикан, кўнглингда.ногаҳ устувор ўлғач. Бўлуб озодалар дилхун, қаро тупроқдадур мадфтун, Қани Ширин била Лайли, қани Фарҳод ила Мажнун, Қани Dorou Искандар, қани Мусо, қани Ҳорун, Қани Ҳотам, қани Қорун, қани Жамшиду Афридун, Бас эҳсон қил, санга гардуни дундин эътибор ўлғач. Қочиб ғам хайлидин, майхона кунжин айладим маскан, Агар ўлсам манга хум кирпичи остин қилинг мадфан, Эмастур ишқ сиррин фош қилмоқ бизга мустаҳсан, Деёлмас дард ила ўлдум вале билгилки чекмишман Бир оҳе, барча олам ғусса дуди бирла тор ўлғач. Қилур мажруҳ, Роқим, ҳажр бағримға уруб ханжар, Фиғонким, васлидин марҳам анга еткурмади дилбар, Ғниб парвонадек шавқ ўтиға ҳар лаҳза болу пар, Навоий шамъдек йиғлаб куюб ҳолини шарҳ айлар, Ул ой базмида бир тун рост ошиқларға бор ўлғач. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Roqim%2C_VII%29. Downloaded from uzbekai.com.